Биология ва тиббиёт муаммолари 2026, №1 (167)
Subject of the article
АҲОЛИ ТУРЛИ ЁШ ГУРУҲЛАРИНИНГ ГИЁҲВАНД МОДДАЛАР БИЛАН ЗАРАРЛАНГАНЛИК КЎРСАТКИЧЛАРИ (127-132)
Authors
Кенжаева Наргиза Куватовна, Ризаев Жасур Алимджанович, Умиров Сафар Эргашевич, Ярмухаммедова Наргиза Анваровна
Institution
Самарқанд Давлат тиббиёт университети, Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд ш.
Abstract
Кириш. Гиёҳванд моддаларга тобелик (ГМТ) ҳодисасига турли ёшдагилар турлича жалб этилиши, ёшлар улушининг ўсаётганлиги, касалликнинг ёшга боғлиқ тарзда турлича кечиши ҳамда мазкур ҳолатларнинг макон ва замонда турлича намоён бўлиши боис, ГМТ билан зарарланганликни аҳолининг ёш гуруҳлари бўйича тадқиқ этиш муҳим аҳамиятга молик. Мақсад. Аҳолининг турли ёш гуруҳларида ГМТ билан зарарланганликни тадқиқ этиш асосида тиббий-ижтимоий ёрдамни ҳамда касаллик профилактикасини такомиллаштиришдан иборат. Тадқиқот материаллари ва усуллари. Самарқанд вилоятида 2010-2024 йиллар мобайнидаги ГМТ билан зарарланганликнинг ёш таркибига доир маълумотлар. Тадқиқотда клиник, эпидемиологик, ижтимоий-гигиеник (ижтимоий сўровнома), лаборатор ва статистик усуллардан фойдаланилди. Натижалар ва уларнинг муҳокамаси. Самарқанд вилоятида 2010-2024 йиллар мобайнида ГМТ билан зарарланганлар ўртасида 0-14, 15-17 ва 18-19 ёш гуруҳидагиларнинг улуши ўртача тегишлича 0,01%, 0,01% ва 1,98% ни ташкил этган. 2010-2024 йиллар мобайнида 20-24 ёш гуруҳидагиларнинг улуши 20,9 марта, 25-29 ёш гуруҳидагиларнинг улуши 10,7 марта ва 30-34 ёш гуруҳидагиларнинг улуши 2,3 марта пасайган. Аксинча, 35-39 ёш гуруҳидагиларнинг улуши 1,5 марта, 40-64 ёшдагиларнинг улуши 9,8 марта ва ≥65 ёш гуруҳидагиларнинг улуши 17,1 марта ўсган. 0-14, 15-17 ва 18-19 ёшдагиларнинг ГМТ билан 100 минг нафар тегишли ёшдаги аҳолига ўртача зарарланганлик кўрсаткичи (мос равишда 0,03, 0,17 ва 20,7), умумий аҳолининг ўртача зарарланганлик кўрсаткичидан (48,6) дан тегишлича 1620, 285,9 ва 2,3 марта пастроқ. 2010-2024 йиллар мобайнида ГМТ билан зарарланганлик кўрсаткичи 20-24 ёш гуруҳида 71,9 марта, 25-29 ёш гуруҳида 47 марта, 30-34 ёш гуруҳида 12,9 марта, 35-39 ёш гуруҳида 4,3 марта пасайган. Шу билан бирга, ГМТ билан зарарланганлик кўрсаткичи шу даврда, 40-64 ёш гуруҳида 1,7 марта, ≥65 ёш гуруҳида 1,8 марта ўсган. Хулосалар. Самарқанд вилоятида 2010-2024 йиллар мобайнида ГМТ билан жами аҳолининг зарарланганлик кўрсаткичи 5,3 марта пасайгани ҳолда, 40-64 ва ≥65 ёш гуруҳларида 1,7 ва 1,8 марта ўсиш кузатилган. Олинган маълумотлар, аҳолининг турли ижтимоий-демографик гуруҳлари, жумладан ёш гуруҳлари ўртасида ГМТ билан зарарланганликнинг мониторинги кучайтирилиши ва қўлланиладиган тадбирлар унинг натижаларига асосланиши зарурлигини кўрсатади.
Key words
Гиёҳванд моддаларга тобелик, зарарланганлик, ёш гуруҳлари, ёш таркиби, ҳисса, жадаллик.
Literature
1. Зокиров АХ. Социо-демографические особенности зависимых потребителей наркотиков. Авчи Зухал. 2015;3:41. 2. Ризаев Ж.А., Умиров С.Э., Кенжаева Н.К. Гиёҳванд моддаларга тобелик шаклланишининг ҳудудий хусусиятлари // Биология ва тиббиёт муаммолари 1(145), бет-158-161 3. Ризаев Ж. А., Хакимова С. З., Заболотских Н. В. Результаты лечения больных с хроническим болевым синдромом при дорсопатии бруцеллезно-го генеза //Uzbek journal of case reports. – 2022. – Т. 2. – №. 3. – С. 18-25. 4. Ризаев Ж. А., Назарова Н. Ш. Состояние мест-ного иммунитета полости рта при хроническом генерализованном парадонтите //Вестник науки и образования. – 2020. – №. 14-4 (92). – С. 35-40. 5. Ризаев Ж. А., Гафуров Г. А. Влияние общесо-матической патологии на стоматологическое здо-ровье //Пародонтология. – 2017. – Т. 22. – №. 1. – С. 11-14. 6. Ризаев Ж. А., Назарова Н. Ш., Кубаев А. С. Особенности течения заболеваний полости рта у работников производства стеклопластиковых конструкций //Вестник науки и образования. – 2020. – №. 21-1 (99). – С. 79-82. 7. Ризаев Ж. А. и др. Значение коморбидных со-стояний в развитии хронической сердечной недо-статочности у больных пожилого и старческого возраста //Достижения науки и образования. – 2022. – №. 1 (81). – С. 75-79. 8. Ризаев Ж. А., Мусаев У. Ю. Влияние условий внешней среды на степень пораженности населе-ния стоматологическими заболеваниями //Врач-аспирант. – 2009. – Т. 37. – №. 10. – С. 885-889. 9. Рыбакова К.В., Илюк Р.Д., Пушина В.В., Вукс А.Я., Анучина А.А., Крупицкий Е.М. Изучение взаимосвязи социально-демографических, клинических характеристик и показателей анозогнозии при опиоидной зависимости. Вопросы наркологии. 2018;5:63-6. 10. Умурзаков З. Б., Ризаев Ж. А., Умиров С. Э. Основы обеспечения адекватной организации профилактики Covid-19 //Проблемы биологии и медицины. – 2021. – Т. 2. – С. 127. 11. Ярмухамедова Н. А., Ризаев Ж. А. Изучение Краткосрочной Адаптации К физическим нагруз-кам у спортсменов со вторичными иммунодефи-цитами //Журнал гуманитарных и естественных наук. – 2023. – №. 6. – С. 128-132. 12. Ярмухамедова, Н. А., Хаджиметов, А. А., Ри-заев, Ж. А., & Ризаев, Ж. А. (2021). Ёш спортчи-ларда иммун функция бузилишларини баҳолаш. Биология, 6, 132. 13. United Nations Office on Drugs and Crime (UNODC), 2024; "World Drug Report 2024." United Nations. 14. Volkow et al., New England Journal of Medicine, 2016 15. World Health Organization (WHO) (2024). "Global Status Report on Alcohol and Health." World Health Organization.